Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 12:55 Чоп этиш версияси

“Лайлак қўнди” маданий мерос биносида “Ўзбегим дўппилари” деб номланган кўргазма очилди

“Лайлак қўнди” маданий мерос биносида “Ўзбегим дўппилари” деб номланган кўргазма очилди Пойтахтимизнинг “Лайлак қўнди” маданий мерос биносида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида “Ўзбегим дўппилари” деб номланган кўргазма очилди.

Тадбирда дўппилар азалий анъана ва урф-одатларимизни ўзида мужассам этган боқий мерос сифатида халқимиз томонидан қадрланиши ва асраб-авайлаб келинаётгани таъкидланди.

20.JPG

Ўзбек дўппилари ҳудудий жиҳатдан ўзига хосдир. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм дўппиларида гул ва япроқ, ғунча, доира шакллар туширишда ўхшашликлар бўлса-да, бироқ шаклан, мато ва ранг танланиши, тикилишига кўра бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Шаҳрисабзнинг гилам дўпписи, Сурхондарёнинг пилла дўпписи ипак толадан тикилади. Тошкентда оммалашган дўппининг шобпуш турини чит матодан қўлда ва тикув машинасида тикиш мумкин. Фарғона дўппилари эса энг қадимийлардан ҳисобланади. Чуст, Марғилон, Қўқон, Андижон дўппилари ҳам азалдан маълуму машҳур бўлган. Ироқи дўппи Шаҳрисабзда урф бўлган. Кейинчалик бу усулдаги дўппилар бошқа жойларда ҳам оммалашиб, ҳар бир маҳаллий жойнинг ўзига хос безак усулида тикила бошланган.

21.JPG

– "Дўппи" сўзи уст, юқори деган маънони билдиради, – дейди Ўзбекистон Маданият ва санъат кўргазмаси илмий ходими Г.Файзуллаева. – У қадимда саллага ўхшаб ўраладиган гумбаз шаклидаги телпак кўринишида бўлган. Кейинчалик шакли ўзгариб, пахта ёки ипак, атлас ёки бахмалда тилла ранг иплар билан тикилган чўққили, конуссимон, думалоқ ёки тўртбурчак кўринишга келган. Дўппи тикиш санъати қўлдан қўлга, авлоддан авлодга, онадан қизига ўтиб, мерос бўлиб келмоқда.

Кўргазмада ўзбек дўппилари қаторида Иброҳим Валихўжаев, Дилшод Назаров, Дилшод Эшматов, Шуҳрат Абдумаликов, Алишер Умрзоқов каби таниқли рангтасвирчи рассомлар ижодий ишлари намойиш этилаётир.

10.JPG

Насиба Зиёдуллаева, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
4 769






Все о погоде - Pogoda.uz