ЎзА Ўзбек

05.03.2018 15:00 Чоп этиш версияси

Курсантлар учун китоб ярмаркаси

Ҳақиқий китобсеварлар учун китоб ярмаркалари катта байрам ҳисобланади. Китоблар намойиши бугуннинг энг эзгу иши ва азалий анъаналар давомидир.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида бу каби ярмаркалар мунтазам ўтказилади. Чунки соҳани пухта эгаллашда китобхонлик, ўқишга қизиқиш ва янги нашрлар билан мунтазам танишиб бориш жуда аҳамиятли.

Навбатдаги ярмарка “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи, «Шарқ зиёкори» ва «О'zdavkitobsavdota'minoti» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан тақдим этилган янги адабиётлар, маърифий-сиёсий, Ўзбекистон тарихи, инсон ҳуқуқлари ва қонунчилигига оид китоблар, бадиий асарлар, жаҳон адабиётининг дурдоналари намойишига бағишланди.

– Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрда қабул қилинган “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш йўлидаги муҳим ҳужжатдир, – деди институтнинг ахборот-ресурс маркази бошлиғи Шерали Анваров. – Китоб ярмаркаларини ташкил этиш янги асарлар нашри билан таништирадиган энг яхши усул. Бу ерда таълим олаётган курсантлар орасида адабиётга қизиқадиганлари жуда кўп. Улар орасида иқтидорли ижодкорлар ҳам бор. Китобларга улар қизиқиш билан қараётгани ва харид қилаётгани бизни қувонтиради.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
10 428