Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2017 17:48 Чоп этиш версияси

Китобга бой “Китоб олами”

Китобга бой “Китоб олами” Мамлакатимизда аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, ёш авлод тарбиясида китобнинг таъсирчан кучидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

“Қашқадарё китоб олами” масъулияти чекланган жамиятининг Қарши шаҳридаги китоб дўкони ҳам аҳолининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, навқирон авлодни китобга ошно этиш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда. Бу ерда бадиий, илмий-оммабоп, тарихий, саргузашт ва болалар адабиётига оид 20 мингга яқин китоб мавжуд.

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
2 433






Все о погоде - Pogoda.uz