Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.02.2017 12:03 Чоп этиш версияси

“Китоб олами”да назм ва наво кечаси

Пойтахтимиздаги "Китоб олами" маънавий-маърифий савдо мажмуасида миллий маънавиятимизнинг буюк намояндалари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кунларига бағишлаб адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Мазкур мажмуада мамлакатимиздаги нашриёт уйлари ва хорижий матбаа корхоналари томонидан нашр этилган минглаб китоблар, жумладан, Навоийнинг 10 жилдлик асарлари, Бобурнинг “Бобурнома”си ва девонлари китобсеварларга тақдим этилмоқда.

Ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, уларнинг китобга бўлган муҳаббати, мутолаага бўлган иштиёқини ошириш борасида турли лойиҳалар, акциялар, китоб ярмаркалари ташкил этиш яхши анъанага айланган мажмуада галдаги тадбир ҳам қизиқарли ўтди. Кечада адабиётшунос олимлар, ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда миллий меросимизни тиклаш, буюк аждодларимизнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини кенг ёйиш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Филология фанлари докторлари, профессорлар Ҳ.Болтабоев, Н.Раҳмонов ёш китобхонларга буюк мутафаккирларнинг ҳаёти ва ижоди борасидаги қимматли маълумотларни тарихий далиллар асосида сўзлаб берди.

Мажмуанинг "Ёш китобхон клуби" аъзолари Навоий ва Бобур ижодидан тайёрлаган баҳру байт ва Тошкент маданият коллежи ўқувчилари ижросидаги куй-қўшиқлар кечага жозиба бахш этди.

Тадбир сўнггида “Зукко китобхон” викторинаси ғолиблари аниқланиб, уларга эсдалик совғалар топширилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
1 167






Все о погоде - Pogoda.uz