ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Кинорежиссёр: “PROlogue” фестивали ўзининг вазифаси ва ўрнини йўқотган“

Кинорежиссёр: “PROlogue” фестивали ўзининг вазифаси ва ўрнини йўқотган“

Бугун “Миллий кино ва ёш ижодкорлар” мавзусида ижодий анжуман ташкил этилди.

Анжуманда миллий кино ва ёшлар, замонавий ўзбек киносида ёш кадрлар муаммоси ва унинг ечими, замонавий кинода рассомнинг роли, ўзбек киносида продюсерлик фаолияти ва унинг истиқболлари, кинода овоз ва мусиқий безак каби мавзулар муҳокама қилинди.

Унда кинорежиссёр Сарвар Каримов ҳам сўзга чиқиб, “PROlogue” фестивали хусусида тўхталиб ўтди.

– “PROlogue” фестивали бошловчи киноижодкорлар, талабалар учун катта имкониятлар майдони эди. Лекин ўтган йилдан бошлаб, қисқа метражли фильмлар эмас, тўла метражли фильмлар фестивалига айланиб, ўз йўналишини ўзгартирди. Ёшлар учун номинациялар ҳам камайтирилган. Бу фестивал ўзининг ўрни, вазифасини йўқотган фестиваль. Мен истардимки, фестиваль яна аввалги ҳолатига қайтарилса, талабалар, бошловчи ижодкорлар учун яхши стимул бўларди. Кино – жамоавий ижод. Шунинг учун ёшларни қўллаб-қувватлаш керак. Турли жанрларда тажриба қилиб кўриш учун ҳам имконият бериш керак.

2 778
ЎзА