ЎзА Ўзбек

30.10.2019 Чоп этиш версияси

Хоразмда "Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари" бўлиб ўтади

Хоразмда "Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари" бўлиб ўтади

Шу йилнинг 2-5 ноябрь саналарида Хоразм вилояти "Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари"га мезбонлик қилади.

Тадбир Гейдар Алиев номидаги Озарбайжоннинг маданият маркази лойиҳасига биноан Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилади.

3 ноябр куни Хива шаҳри марказида катта концерт дастури ўтказилиши кутилмоқда. Унда Озарбайжоннинг таниқли созандалар ансамбли ва раққосалар гуруҳи қатнашади.

Тадбир доирасида бир қанча кўргазмалар ҳам ташкил қилинади. Жумладан "Бизнинг абадий дўстлигимиз" номи остидаги Озарбайжон ва Ўзбекистон фото кўргазмаси ва Озарбайжон миллий кийимлари кўргазмаси ҳам намойиш этилади.

4 ноябр куни эса "Ўзбекистон ва Озарбайжон маданият ва санъати: кеча, бугун, келажак" номли халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Унда маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган олимлар ва мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.

"Озарбайжон маданияти ва адабиёти куни" доирасида Озарбайжон Республикаси халқ артисти Гюляз Мамедов, Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган артист Бейимханум Велиевой, таниқли хонанда Сахиба Пашазаде ва Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг "Озарбайжон қизлари" раққосалар гуруҳи қатнашиши кутилган.

6e2e9568ac0684c9ac1bf.jpg

3 950
ЎзА