Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2018 08:40 Чоп этиш версияси

Хитой халқ тароналари Тошкентда

Хитой халқ тароналари Тошкентда Хитой миллий опера, рақс ва драма театри 1951 йилда ташкил топган. Театр таркибида опера, рақс труппалари, симфоник оркестр, стенография студияси ва халқ чолғулари оркестри мавжуд. Хитой Халқ Республикаси Маданият вазирлигига қарашли ушбу нуфузли даргоҳга мусиқашунос олим Тао Чен раҳбарлик қилмоқда.

1.JPG

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида «Хитой янги йили: қувноқ баҳор байрами» деб номланган концерт айнан шу театрнинг халқ чолғулари оркестри томонидан намойиш этилди.

2.JPG

7.JPG

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

19.JPG

Театрнинг халқ чолғулари оркестри «Маданий мерос» ва «Ипак йўли» концерт дастурлари орқали Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистонда ижодий сафарда бўлиб, хитой халқининг мусиқий анъаналарини намойиш этишга маваффақ бўлди.

Насиба Зиёдуллаева, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
13 332