Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 21:23 Чоп этиш версияси

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб хайрия концерти бўлиб ўтди

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб хайрия концерти бўлиб ўтди Пойтахтимиздаги "Истиқлол" санъат саройида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб "Эзгуликни муқаддас билган халқим" деб номланган хайрия гала-концерти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган маърифий тадбирга кам таъминланган оилалар, алоҳида эҳтиёжли фуқаролар, Саховат, Мурувват уйларида истиқомат қилаётган юртдошларимиз, нуронийлар таклиф этилди.

...Санъат саройининг муҳташам саҳнасида мусиқа садолари янграйди. Она-Ўзбекистонимизни, тинчлик ва осойишталикни, меҳр-оқибатни, одамийликни, эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

19.JPG

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов ва бошқалар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан одамлар кўнглига йўл топиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, эҳтиёжманд фуқаролар ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ижтимоий хизматни яхшилаш юзасидан амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

Президентимизнинг 2017 йил 1 августдаги Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойиши мазкур соҳага холис, чуқур таҳлилий, комплекс асосда ёндашишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Мурувват ва Саховат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича республика васийлик кенгаши томонидан ихтисослашган муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни тубдан таъмирлаш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

7.JPG

"Эзгуликни муқаддас билган халқим" хайрия лойиҳаси доирасида алоҳида эҳтиёжли фуқаролар ижодига доир кўргазма ташкил этилди. Тадбирда шунингдек, эзгу ва савобли ишларда фаол қатнашаётган ташкилотлар, ҳокимликларнинг вакиллари, Мурувват ва Саховат уйларининг раҳбарлари турли номинациялар бўйича тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров иштирок этди.

Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
3 082






Все о погоде - Pogoda.uz