Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2017 17:15 Чоп этиш версияси

Халқимизнинг залворли қадамлари ҳақида тўплам

1 (3).jpg

Халқимиз истиқлол йилларида ўзи танлаган йўлдан оғишмай, қатъият ва дадиллик билан илдам одимлаб бормоқда. Мамлакатимизда тинчлик-тотувликнинг барқарорлиги, аҳоли даромадлари муттасил ошиб бораётгани, шаҳару қишлоқларимизнинг кундан-кун чирой очаётгани, Ватанимизнинг турли халқаро рейтингларда олдинги ўринларда қайд этилаётгани бу йўлнинг нақадар улуғлигини, қадамлар залворини яққол намоён этмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб чоп этилган “Залворли қадамлар” бадиий очерк ва публицистик мақолалар тўпламини варақлаган ҳар ўқувчи буни яна бир бор юракдан ҳис қилади, янада теран англайди.

Китобда Андижондаги “Ўзбекистон” кўчасининг бугунги латиф қиёфаси, иқтисодиётимиз локомотивига айланган Асака автомобиль заводи, мамлакатимизда ёнилғи мустақиллигини таъминлаб берган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, тинчлик ва тараққиётимиз гарови бўлган Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Қамчиқ довонидаги 19,2 километрлик туннель, Устюрт газ-кимё мажмуаси, Қаршидаги Амир Темур кўприги, Урганчдаги Шовот канали бўйидаги ободонлаштириш ишлари ва бошқа мавзулардаги бадиий пухта, ҳаётий мисолларга бой асарлар жамланган. Уларни бирма-бир мутолаа қилар эканмиз, юртимизнинг бугунги жамоли, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, обод ва фаровон ҳаётимиз, замонамиз қаҳрамонлари сиймоси кўз олдимизда жонланади. Бугунги саодатли кунларга яна бир бор шукрона айтамиз, уларни кўз қорачиғидек асраш ва авлодларга безавол етказишга интиламиз, курашамиз.

Шу маънода “Залворли қадамлар” тўплами Ватанга муҳаббат туйғуси билан яшаётган, қалби гўзаллик ва эзгуликка ошно ҳар бир юртдошимизни бефарқ қолдирмайди.

Дилшод Каримов, ЎзА
1 199






Все о погоде - Pogoda.uz