ЎзА Ўзбек

31.10.2019 Чоп этиш версияси

Халқ артисти билан учрашув

Халқ артисти билан учрашув
Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “INFOLIB UZBEKISTAN – 2019” VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда актёр ижодининг ихлосмандлари, китобхонлар ва ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари иштирок этди.

Китоб ва китобхонликка бағишланган тадбирда санъаткор Ражаб Адашев болалик хотиралари, ўқиган китоблари, талабалик даври, кино санъатидаги илк қадамлари, устоз ва шогирдлари, ижро этган фильмлари, суратга олиш жараёни вақтидаги қизиқарли ҳолатлар ҳақида гапириб берди.

645b18c1-424c-4e95-88bb-1b47d7621e9f.jpg

Актёр бугунги кун ўзбек киноси ютуқ ва камчиликлари тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашар экан, миллий киномизнинг дарғалари ва ишланаётган тарихий фильмлар ҳақида фикрларини билдирди.

– Тарихни англаган одам келажакка қандай қадам қўйишни ҳам билади, – деди Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев. –Ёшлар тарихни қандай билади, қандай ўрганади? Албатта, китобдан. Китобдаги тасаввурлар фильмга кўчса-чи, тасаввурлар ва фикрлар бойийди, яна чуқурроқ англанади, томошабинга тушуниш осонлашади. Шунинг учун бугун тарихий фильмлар ишлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Кино соҳасига кириб келганимда менда тарихий қаҳрамон образини яратиш орзуси пайдо бўлган.

Тадбир сўнгида актёр ўзи ижро этган машҳур фильмлардан монологлар ўқиб берди. Мухлислар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

3 945
ЎзА