Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 15:08 Чоп этиш версияси

“Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди

“Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди Гулистонда “Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Камалак” болалар ташкилоти ташаббуси билан санъатга қизиқувчи ўқувчи-ёшларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган танлов кўплаб ёш истеъдодларни кашф этишга хизмат қилмоқда.

7.JPG

Танловнинг қуйи босқичларида баҳслашган 3 мингга яқин иштирокчи орасидан ғолибликни қўлга киритган 311 нафар ёш иқтидор мумтоз ва замонавий қўшиқчилик, мусиқа асбоблари ижрочилиги, тасвирий ва амалий санъат, рақс, наср ва назм каби йўналишларда яна бир бор синовдан ўтди.

Ғолиб бўлган 21 нафар ўқувчи танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Ватан, она, баҳор ва дўстлик мавзуларини тараннум этувчи “Сирдарёнинг гўзал қизиман” номли шеърий тўплами билан кўпчиликнинг эътиборига тушган Гулистон шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гўзал Муҳаммаджонова ҳам танловда муваффақиятли қатнашди.

3 (2).JPG

– Бугунги танловда нафақат истеъдодимиз синовдан ўтди, балки кўплаб дўстлар орттирдик, ўзимиз учун фойдали кўп нарса ўргандик, –дейди танлов ғолибларидан бири Г.Муҳаммаджонова. – Шу маънода ҳам бундай тадбирлар келажакда биз учун муҳим аҳамият касб этади.

Танловда турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик нишонлари билан тақдирланди.

Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
1 677






Все о погоде - Pogoda.uz