ЎзА Ўзбек

05.07.2018 19:44 Чоп этиш версияси

"Кўчки" махсус дипломга сазовор

"Кўчки" махсус дипломга сазовор
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Самғау” VI халқаро театрлар фестивалида “Кўчки” спектакли билан муваффақиятли иштирок этди. 

Фестиваль якунида театр жамоасига Қозоғистон халқ қаҳрамони А.Мамбетов номидаги махсус диплом топширилди.

Турк драматурги Тунжер Жужан ўғли қаламига мансуб бу асар режиссёр Валихон Умаров томонидан саҳналаштирилган. Спектаклнинг илк премьераси 2017 йил 28 июнда ўтказилди ва томошабинлар, театр мутахассислари томонидан юқори баҳоланган.

Асардаги воқеалар улкан тоғлар билан ўралган қишлоқда содир бўлади. Маҳаллий аҳоли баланд овозда гаплашмайди, овоз чиқариб кулмайди. Шовқин солмасликка ҳаракат қилади. Негаки, товуш тўлқинлари қор кўчкисини келтириб чиқариши мумкин. Бундай нозик вазият тўққиз ой сақланиб туради... Ва атиги уч ой давомида одамлар овозини баландлатиши, тўй-томоша қилиши мумкин бўлади... Ушбу асар долзарб аҳамият касб этаётган глобал эколгик муаммоларга бефарқ бўлмасликка ҳамда қатъиятли ва иродали бўлишга ундаши билан қадрлидир.

Н.Усмонова, ЎзА
15 788