Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.09.2017 17:03 Чоп этиш версияси

Ижодий мавсум "Лайли ва Мажнун" мусиқали драмаси билан бошланди

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси 85-ижодий мавсумини "Лайли ва Мажнун" мусиқали драмаси билан бошлади.

Театр ижодий жамоаси, фахрийлар, адиблар, маданият ва санъат намояндалари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда театр санъатини ривожлантириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, мумтоз анъаналарни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси ҳам бу имкониятлардан янада руҳланиб, янги асарлар устида изланмоқда.

– Театримизда саҳналаштирилган илк асар – бу “Ҳалима” спектаклидир, – дейди вилоят мусиқали драма театри директори Ўткир Маҳматқулов. – Унда бош ролни истеъдодли актриса Зайнаб Самиева ижро этган. Бу даргоҳда турли йилларда Фароғат Раҳматова, Икрома Болтаева, Суръат Пўлатов, Шариф Қобилов, Муҳтарама Носирова сингари миллий театримиз дарғалари, эл севган санъаткорлар ижод қилган.

Вилоят мусиқали драма театри жамоаси жорий мавсумни репертуаридаги сара асарлардан бири – “Лайли ва Мажнун” мусиқали драмаси билан бошлади. Мазкур спектакль вилоят театрида илк маротаба 1940-йилларда саҳналаштирилган. 2008 йилда эса О.Хўжақулиев асарга сайқал бериб, қайта саҳналаштирди. 2012 йилда ижодий жамоа “Лайли ва Мажнун” мусиқали драмаси билан халқаро театр фестивалида муносиб тақдирланди.

Ўлмас Баротов, ЎзА
2 411






Все о погоде - Pogoda.uz