Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2017 18:45 Чоп этиш версияси

"Имон" – кўрик-фестиваль ғолиби

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган "Сени куйлаймиз, замондош!" театрларнинг IV республика кўрик-фестивали ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари М.Ҳожиматов ва бошқалар юртимизда санъатнинг барча турлари, жумладан, театр ривожи, ижод аҳлига кенг шароит ва имкониятларни яратиш, санъат масканларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътиборида эканини таъкидлади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган мазкур кўрик-фестиваль театр жамоаларининг бугунги кун қаҳрамонларини саҳнада акс эттириш борасидаги фаолиятини атрофлича ўрганишга имкон яратди.

Кўрик-фестиваль учун тақдим этилган спектаклларни баҳолашда Ватан равнақи йўлида ҳалол ва фидокорона меҳнат қилаётган замондошларимиз сиймосини саҳнада гавдалантириш, асар мазмунига сингдирилган ғоянинг долзарб ва тарбиявий аҳамияти, актёрларнинг ижро маҳорати каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилди.

Ўзбек Миллий академик драма театрининг "Имон" спектакли биринчи ўринга муносиб топилди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. Ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
4 464






Все о погоде - Pogoda.uz