ЎзА Ўзбек

30.10.2019 Чоп этиш версияси

Илк бор Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ноёб киноҳужжатлар намойиш этилади

Илк бор Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ноёб киноҳужжатлар намойиш этилади
Шу йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги кино саройида “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзархив” агентлиги ҳамда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамкорлигида Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллигига бағишлаб “Кино – ўчмас хотира” номли кинофестиваль ўтказилади.

Анжуман Ўзбекистон миллий архиви фондидаги ноёб кино ва фотоҳужжатлар орқали ватанимиз ҳамда кино тарихини кенг оммага таништиришни ўз олдига мақсад қилган. Кинофестиваль давомида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ноёб киноҳужжатлар намойиш этилади.

Улар орасида Ҳамидулла Акбаров муаллифлигида суратга олинган “Худойберган Девонов”(1970 й), режиссёр Али Ҳамроевнинг “Тошкент жасорати” (1975 й) ва 1959 йил ишланган “Қўшиқлар учади” каби ноёб ҳужжатли фильмлар бор.

Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими 2019 йил 1 ноябрь куни соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

4 299
ЎзА