Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 19:09 Чоп этиш версияси

"Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида “Рақс сеҳри” халқаро фестивали ўтказилади

Халқимизнинг ўзига хос бетакрор рақс санъатини бутун дунёда кенг намойиш этиш ва Хоразмда “Арт” туризмини ривожлантириш мақсадида 7-9 сентябрь кунлари "Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида “Рақс сеҳри” халқаро фестивали ўтказилади.

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан рақс гуруҳлари, ансамбллар, бир қатор хорижий давлат санъаткорлари иштирок этади.

Фестиваль доирасида рақс усталари томонидан турли мастер- класслар, ижодий учрашувлар, фольклор гуруҳлари ва ансамблларининг чиқишлари, анимацион шоулар, саҳналаштирилган томошалар, қўғирчоқ театрлари томошалари, ҳунармандлар кўргазмаси, миллий таомлар ва миллий либослар кўргазмаси, миллий халқ ўйинлари бўйича мусобақалар, тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси ҳамда “Ўзбекистон рақс санъати тарихи” фотокўргазмаси ташкил этилади.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
1 928






Все о погоде - Pogoda.uz