Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.09.2017 21:51 Чоп этиш версияси

I Миллий симфоник OPEN AIR тарзида ташкил этилган мусиқий кеча санъат ихлосмандлари учун чинакам туҳфа

I Миллий симфоник OPEN AIR тарзида ташкил этилган мусиқий кеча санъат ихлосмандлари учун чинакам туҳфа Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида мазкур театрнинг янги 88-ижодий мавсуми очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Очиқ осмон остидаги концерт – I Миллий симфоник OPEN AIR тарзида ташкил этилган ушбу мусиқий кеча юртдошларимиз, хорижлик меҳмонлар, санъат ихлосмандлари учун чинакам туҳфа бўлди.

Мамлакатимизда мусиқа санъатининг барча тур ва йўналишларини равнақ топтириш, уларни янги анъаналар билан янада бойитиш, халқимиз, айниқса ёш авлоднинг маънавияти, мусиқий, бадиий-эстетик дидини юксалтириш масалаларига доимий эътибор қаратилмоқда.

I Миллий симфоник OPEN AIR тарзида ташкил этилган мусиқий кеча санъат ихлосмандлари учун чинакам туҳфа

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан учрашуви чоғида ёшларни ватанпарварлик, юртга, халқига содиқлик, фидойилик руҳида тарбиялашда, уларнинг маънавиятини ёт ғоялардан асрашда ижодкор зиёлилар зиммасидаги улкан вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур учрашув кўплаб ижодий жамоалар сингари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат катта театрининг янада равнақ топиши йўлида ҳам янги истиқболларни очиб берди. Айни жиҳатлар етакчи ижодий ташкилотларнинг "дўстлари клуби"нинг ташкил этилиши, уларга юртимизнинг йирик компания, банк ва корхоналарининг ҳомий сифатида бириктириб қўйилиши, доимий ҳамкорликнинг йўлга қўйилишида ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

Улуғ аллома бобомиз номи билан юритилувчи ушбу театр наинки мамлакатимиз, балки халқаро миқёсда ҳам эътибор қозонган ижодий жамоа. Катта театрнинг опера ва балет спектакллари, концерт дастурлари, санъат фестиваллари мусиқа санъати мухлисларининг юксак эътирофига сазовор бўлган. Шу билан бирга АҚШ, Италия, Россия, Япония, Жанубий Корея каби давлатларнинг санъаткорлари, ижодий театрлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалари юртимиз маданий ҳаётида ёрқин воқеалар сифатида эътироф этилган.

...Театрнинг сўлим ва файзли майдони оқшом чоғи турли ёритиш ускуналари, декорациялар, махсус лазер технологиялар, камалакранг тусдаги фаввора фонида мутлақо ўзгача, янада шукуҳли, жозибали, мафтункор, эртакона қиёфа касб этган. Салқин шабада, мусиқанинг илоҳий таъсир кучи бу масканга янада ўзгача ижодий муҳит бағишлайди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Алишер Навоий номидаги академик катта театр томонидан "TOP Congress" компанияси кўмагида ташкил этилган OPEN AIR мусиқий дастури янги 88-театр мавсумини очиб беради.

Ўзига хос ва бетакрор ижодий ёндашув асосида тайёрланган мазкур мусиқий дастурда истиқлол йилларида миллий мусиқа, театр, опера ва балет, дизайнга оид санъатимизнинг илғор ютуқлари намойиш этилди. Унинг очиқ осмон остида ташкил этилгани эса мусиқанинг бебаҳо намуналаридан, жаҳон ва ўзбек композиторларининг дурдона асарларидан тобора кўпроқ одамларнинг баҳра олишига имкон беради. Бугунги кунда жаҳоннинг қатор давлатларида мусиқий дастурни томошабинларга тақдим этишнинг бундай илғор шакли - очиқ осмон остидаги OPEN AIR шоуларини ўтказиш амалиёти кенг қўлланилмоқда.

– Мамлакатимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган чексиз меҳр ва эътибор санъаткорларни янада кўпроқ изланишга чорламоқда, – дейди театр дирижёри Бобомурод Худойқулов. - Бундан амалий ғамхўрликлардан кўнглимиз тоғдек ўсди. Икки кун давом этадиган мусиқий дастур томошабинлар, юртимиз меҳмонлари учун бетакрор совға бўлишига умид қиламиз.

Жўшқин миллий ариялар, нафис вальслар, башарият мулкига айланган мусиқий асарлар, опералардан намуналар томошабин руҳияти юксакларга кўтарди. Мухлислар олқишининг ниҳояси йўқ... Барчанинг дилида ягона тилак - "Тинч, осуда, фаровон она-Ўзбекистонимизда мусиқанинг дилбар оҳанглари янграйверсин!"

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
4 308






Все о погоде - Pogoda.uz