ЎзА Ўзбек

08.05.2019 17:44 Чоп этиш версияси

Фидокорона меҳнат ҳеч қачон эътирофсиз қолмайди

Фидокорона меҳнат ҳеч қачон эътирофсиз қолмайди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни 

Наманганда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари доирасида бир гуруҳ меҳнат фахрийларига Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими кенгашининг маросимлар залида вилоят давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ташкил этилган тадбирда фахрийларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Умрини эл-юрт хизматига бағишлаган, ҳалол меҳнати билан жамиятимиз тараққиётига ҳисса қўшган кишилар ҳамиша ҳурмат-эҳтиромга сазовор, – дейди “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти кенгаши раиси И.Нажмиддинов. – Шу билан бирга, улар меҳнатининг эътирофи, айниқса, ёш авлодни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат, касбга садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий ислоҳотлар самарадорлигида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

5.jpg

Тадбирда фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси васийлик кенгаши қарори билан иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда узоқ йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган пенсия ёшидаги фуқаролар, шунингдек, мустаҳкам оила, эл-юртга муносиб фарзандлар тарбиялаб берган оналардан бир гуруҳига I, II ва III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Тантанали маросимдан сўнг “Нуроний” чойхонасида меҳнат фахрийларига ифторлик дастурхони ёзилди.

7.jpg

Акромжон САТТОРОВ, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА
2 500