Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.11.2017 20:03 Чоп этиш версияси

Дунёнинг қуёшли томони

Дунёнинг қуёшли томони Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида "Дунёнинг қуёшли томони" деб номланган бадиий кўргазма ташкил этилди. Унда рангтасвирчи рассом Гулнора Раҳмонова ҳамда ёш ижодкор Ойзода Жуманиёзова ижоди санъат мухлислари эътиборига ҳавола этилган.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар мамлакатимизда барча фуқароларнинг ўз ижодий салоҳиятини кенг намоён этиши учун қулай шароит ва имкониятлар яратилганини таъкидлади.

1.JPG

Г.Раҳмонованинг картиналарида юртимиз манзаралари, умрбоқий анъана ва қадриятларимиз гўзал ва бетакрорлигича ёрқин, беғубор рангларда, улкан меҳр ва эҳтиром билан ифода этилгани боис мухлислар учун ғоят қадрли. Айни пайтда рассомнинг таниқли ёзувчи ва шоирлар, шифокорлар, санъат ва маданият намояндалари сиймоси акс эттирилган картиналари ушбу кўргазма экспозициясидан ўрин олган. Кўргазманинг иккинчи қисмида эса Г.Раҳмонованинг қизи Ойзода Жуманиёзованинг графика йўналишидаги ишлари намойиш этилмоқда.

Кўргазма экспозициясидан ўрин олган "Мусаффо осмон остида", "Қишлоқ манзараси", "Куз", "Соябонли қиз", "Кўчамизда баҳор", "Дарё бўйида. Кутиш" каби кўплаб картиналар тинч ва осойишта кунларимиз учун шукроналик, Ватанга чексиз меҳр ва муҳаббат, она табиатга эҳтиром руҳи билан йўғрилгани боис санъат мухлисларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
2 389






Все о погоде - Pogoda.uz