ЎзА Ўзбек

05.01.2018 12:52 Чоп этиш версияси

Дунёга машҳур Лувр музейида Ўзбекистон санъати кўргазмаси ташкил этилади

Дунёга машҳур Лувр музейида Ўзбекистон санъати кўргазмаси ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва Ташқи ишлар вазирлиги уч ой муддатда Париж шаҳридаги Лувр музейи ва шу каби хорижий давлатлар музейларида Ўзбекистон санъати кўргазмасини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш баёнида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, 2018 йилда Шаҳрисабз шаҳрида Мақом музейи, 2019 йилда “Тошкент-сити” бизнес марказида энг яхши хорижий лойиҳалар асосида янги санъат музейини қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади. 

ЎзА
13 963