Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2017 17:10 Чоп этиш версияси

Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми

Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Фарғонада “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида дўстлик ва маданият фестивали бўлиб ўтди.

Вилоятдаги миллий маданий марказлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Қ.Имомов ва бошқалар Биринчи Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши йўлида яратилган кенг шароит ва имкониятлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Юртимизда миллий қадриятларни асраб-авайлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоятда турли миллат ва элат вакиллари Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида яшаб, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқда. Уларнинг ўз она тилида билим олиши, миллий санъати ва анъаналарини давом эттириши учун барча шароит яратилган. "Ўзбекистон – умумий уйимиз", "Шу азиз Ватан – барчамизники!", "Ягона ва аҳил оилада" мавзуларида дўстлик фестиваллари, ижодий танловлар, фото ва бадиий кўргазмалар ўтказилмоқда.

– Ўзбекистон барчамиз учун ягона, азиз ва муқаддас Ватандир, – дейди “Шуҳрат” медали соҳиби, вилоят қирғиз миллий маданий марказининг "Сулув қиз" ансамбли бадиий раҳбари Нортожи Халибаева. – Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча миллат вакилларининг мақсади битта, у ҳам бўлса, Ватанимиз тинчлиги ва равнақига камарбаста бўлишдир. Мана шундай ҳур ва озод диёрда яшаётганимиздан фахрланамиз. Марказимиз қошида ташкил этилган ансамбль миллий қадрият ва анъаналарни тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Тадбир доирасида вилоят миллий маданий марказлари фаолиятига бағишланган кўргазмалар намойиш этилди. Бадиий жамоаларнинг тинчлик, ватанпарварлик, дўстлик ва бағрикенгликни тараннум этувчи куй-қўшиқлари янгради.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
1 324






Все о погоде - Pogoda.uz