Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.03.2018 19:46 Чоп этиш версияси

Дўрмон марсияси

Дўрмон марсияси 21 МАРТ — УЛУҒ ШОИР АБДУЛЛА ОРИФ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН.

Улуғлар бу оламни тарк этганларидан кейин ҳам тирикдирлар. Абдулла Ориф ўз асарлари билан ана шундай мангу тирикликка мушарраф бўлди. Шеърларини ўқиётганимизда буни доимо ҳис этиб турамиз...

Бу шеър устоз вафотидан бир неча кун ўтиб ёзилганди. Туғилган куни арафасида уни сизлар билан баҳам кўргимиз келди.

Устоз Абдулла Ориф хотирасига

Дўрмонда қор ёғди, бўралаб ёғди,
Бу боғ дуркун эди, эндичи ғариб.
Олам посангиси бир ёнга оғди,
Бундан кўчар бўлди Абдулла Ориф.

Муножот куйлари бадтар мунғайди,
Юзма-юз сўзлашмак имкони битди.
Йиллар армони ҳам тағин улғайди,
Тилла балиқчани шум кўлмак ютди.

Колумбдан олинмай қолди-да алам,
Яна ғолиб келди “сеҳрли диёр”.
Онажон уч кунки йўл пойлар: “Болам!”,
Қайдан чиқиб қолди ҳаким ва ажал...

Юртим шамоллари тиндими, дейсан,
Мангу музликлардан оша келдими?!
Бир йўла қалам ҳам синдими, дейсан,
Шоирга қўшилиб шеър ҳам ўлдими?!

Нечун тарк этяпсиз назмий бўстонни,
Сизни топган эдик юз йил ахтариб.
Қайғуда қолдириб Ўзбекистонни,
Қайга кетаяпсиз Абдулла Ориф?!





Зокир ХУДОЙШУКУР
15 743