Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2017 17:27 Чоп этиш версияси

Буюк шоирга эҳтиром

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Алишер Навоий – Шарқнинг буюк шоири, мутафаккири, давлат арбоби” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда партиянинг «Ёшлар қаноти» фаоллари, шоир ва ёзувчилар, навоийшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Шоир таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан ўтказилган адабий кечада мустақиллик йилларида улуғ аждодларимиз номлари қайта тикланиб, уларнинг бой маънавий меросини ҳаққоний ўрганиш ва тарғиб этиш борасида улкан ишлар амалга оширилгани таъкидланди. Президентимиз раҳнамолигида изчил давом эттирилаётган мазкур эзгу ишлар миллий маънавиятимизни янада юксалтириб, ёш авлоднинг комил инсон бўлиб улғайишига хизмат қилаётир.

Алишер Навоийнинг серқирра ижоди асрлар мобайнида инсониятни эзгуликка, ҳамжиҳатликка, илм-маърифатга чорлаб, халқимиз учун чексиз фахр-ифтихор тимсоли бўлиб келмоқда.

– Навоий бобомизнинг ижодий хазинаси битмас-туганмас уммон янглиғ бугунги кунда ҳам юртимиз ва жаҳон олимлари, тадқиқотчилар томонидан ўрганилиб, ўнлаб тилларга таржима қилиниб, туркум илмий асарлар, монографиялар, рисолалар нашр этилмоқда, – дейди университет талабаси Чарос Аҳмедова. – Зеро, унинг қудратли ҳаётбахш шеърияти бутун тараққийпарвар инсониятнинг бойлиги бўлиб қолаверади.

Тадбирда шоирнинг бунёдкорлик ишлари, эл-юрт фаровонлиги йўлида кўрсатган жонбозликлари ҳақида ҳам фикр юритилиб, бу халқимиз учун улкан ифтихор ҳамда авлодларга юксак намуна эканлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбирда Навоий ижодидан парчалар ўқилиб, талабалар ижросида саҳна кўриниши намойиш этилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 758






Все о погоде - Pogoda.uz