Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 20:47 Чоп этиш версияси

Буюк саркарда

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида Амир Темур таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда музей директори М.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тарихимизни ҳаққоний ўрганиш, буюк аждодларимизнинг инсоният цивилизациясига қўшган ҳиссасини жаҳон миқёсида кенг намойиш этишга қаратилаётган доимий эътибор ўзлигимизни англаш, жамиятимизда маънавий-маърифий муҳитни юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад – халқимизнинг бой маданий меросини, инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш, ҳарбий хизматчилар ва аҳолини, айниқса, ёшларни Ўзбекистон тарихи билан таништириш, умуминсоний қадриятлар ва бой миллий ҳарбий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборат.

Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги тарихида тутган ўрни, мустақиллик йилларида унинг ҳаёти, фаолиятини ўрганиш, хотирасини эъзозлаш борасида амалга оширилган ишларга оид маърузалар тингланди. Курсантларни қизиқтирган саволларга тарихчи олимлар жавоб қайтарди.

Нурилло Насриев, ЎзА
1 543






Все о погоде - Pogoda.uz