Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2017 16:15 Чоп этиш версияси

Буюк шоирга эҳтиром

Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз таваллуди куни муносабати билан юртимизнинг турли гўшаларида адабий-бадиий учрашувлар, шеърият кечалари ўтказилаётир.

Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи ва Тошкент юридик коллежи ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир “Буюк Навоийга эҳтиром” деб номланди. Унда адабиётшунос ва тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон халқ артисти З.Суюнова, Тошкент юридик коллежи директори Н.Темирова ва бошқалар мамлакатимизда миллий меросимизни тиклаш, хусусан, буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини ёш авлод онгига чуқур сингдириш, уларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Тадбирда Алишер Навоий асарларининг ёшлар таълим-тарбиясидаги ўрни, уларда илгари сурилган шарқона одоб, ибо, мардлик ва жасорат, эл-юртга садоқат, ота-онага ҳурмат, муҳаббат ғоялари нечоғлик аҳамиятли эканлиги борасида сўз борди.

– Миллий адабиётимизнинг йирик намояндаси Алишер Навоий ижодини, у қолдирган бой адабий меросни ўқиб-ўрганиш, ёшлар қалбига теран сингдириб бориш мақсадида адабиёт дарсларидан ташқари, "Ёш ижодкор", "Ниҳол", "Саҳна нутқи ва драма" тўгараклари фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди коллеж ўқитувчиси Манзура Аҳмедова. – Навоийнинг улкан хазинасидан ёшларни ҳар қанча баҳраманд этсак-да, оз. Сабаби, шоир ўз асарларида тараннум этган инсонпарварлик, адолат, юрт равнақи, халқлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, саховат, меҳр-мурувват, ота-онага ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муҳтожларга мурувватли бўлиш, ёшларни ҳар жиҳатдан комил инсон этиб вояга етказиш каби ҳаётбахш ғоялар ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Навоий ғазаллари билан куйланган қўшиқлар кечага янада завқ бағишлади. Улуғ шоир ижодига оид маърузалар ўқилди, саҳна кўринишлари асосида мушоира ва баҳру байт ташкил этилди.

Азима Қиёсова, ЎзА
3 078






Все о погоде - Pogoda.uz