ЎзА Ўзбек

08.07.2019 10:42 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун


8 июль

Ёзувчи Анвар Намозов 1970 йил 8 июлда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида таваллуд топган.

У 1993 йил Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси ҳам бўлган. Талабалик давридаёқ ижод намуналари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Оила ва жамият” газеталарида чоп этилган. 

Меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти ҳокимлигининг нашри “Зарафшон” газетасидан бошлаган. Ўқувчилар А.Намозовнинг “Мен – кўринмас одам”, “Онаси ўпмаган йигит”, “Жумбоқ”, “Қиёфа ўғриси” ва “Нотаниш” каби китобларини яхши билади. 

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади. 

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг! 


ЎзА
3 180