ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун


10 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов 1949 йил 10 октябрда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган.

Зокиржон Алматов Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган. 1991-2006 йилларда Ички ишлар вазири лавозимида ишлаб, меҳнат фаолияти давомида соҳада кўплаб ёшларга устозлик қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан ички ишлар органларида ёш кадрлар салоҳиятини ошириш тизимини яратиш, уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш учун ҳурмат ва обрўга эга бўлган ходимларнинг ички ишлар органларидаги бой амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозими киритилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан Зокиржон Алматов ўтган йилнинг февраль ойида ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!


12 898
ЎзА