ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

10 октябрь

Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳаётхон Ортиқбоева 1946 йил 10 октябрда Гулистон туманида туғилган.

У 1969 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг тарих-филология факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. “Сирдарё ҳақиқати” ҳамда “Гулистон янгиликлари” ‒ “ Гулистанские новости” газеталарида бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир вазифаларида ишлаган.

Кўп йиллардан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлимининг раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келади.

Ҳаётхон Ортиқбоеванинг “Феруза оқшомлар”, “Кўклам эртаклари”, “Ҳумолари қайтган юрт”, “Не бахт бу дийдор”, “Ой қўнган айвон” шеърий тўпламлари чоп этилган.

Ижодкор 2004 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони, 2008 йил “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг

3 382
ЎзА