ЎзА Ўзбек

12.06.2019 16:37 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун 12 июнь

Бугун туғилган кун  12 июнь



Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев 1946 йил 12 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Ё.Саъдиев Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Етакчи актёр сифатида ижтимоий муҳит ва бой ички дунё билан мураккаб муносабатларга эга кўплаб қаҳрамонларни гавдалантирган. Шунингдек, кинода ҳам эсда қоларли, ўзига хос характерга эга тимсолларни гавдалантирган. Кўп қисмли “Шайтанат”да Асадбек, “Иблис девори”да Иброҳим амаки роллари билан шуҳрат қозонди. 

Ёдгор Саъдиев дубляжда 700 га яқин фильмда овоз берган.

Ижодкор 1989 йил Ҳамза номидаги Давлат мукофоти, 1998 йил “Ўзбекистон халқ артисти”, 2005 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. 

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг! 


ЎзА
2 809