Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 15:45 Чоп этиш версияси

Бобур ҳикматлари

14 феврал– Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Bobur.jpg
Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Яхшилиғ чун қилмадинг, бори ёмонлиғ қилмағил.
* * *
Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур.
* * *
Олам боғида топмоқ, гули бехор мушкулдур.
* * *
Тақдирдур ул ёну бу ён солғучи...
* * *
Айшеки ўтти — ўзга ани зикр айлама,
Ҳар нимаики йитти — сўроқиға арзимас.
* * *
Кимки, ондин яхши йўқ,
Кўз тутма ондин яхшилиғ!
* * *
Гар иликтин келса,
бир дамни кечурманг ғам била.
* * *
Ҳаргиз рост келмас ишқ донолиғ била.
* * *
Ётларни, керакки, ошно кам қилсанг,
Ҳар кимки вафо қилса, жафо кам қилсанг.
* * *
Ҳар ердаки гул бўлса, тикон бўлса, не тонг?!
* * *
Душман сўзига кирма, эшит дўст сўзин,
Эшитмаса сўзни дўст, душман не дегай?
* * *
Отани чунки қибла дебтурлар,
Қибла янглиғ анга назар қилғил.
* * *
Давлат учун кўнгулни зор этма!
Иззат учун ўзунгни хор этма!
* * *
Ҳар сўзки эшитса, деса бўлмас,
Сўз борки, айтса — деса бўлмас.
* * *
Умр ғафлатда ўткариб борасен,
Эй йигит, воқиф ўл, қариб борасен.
* * *
Ҳар кимки кўп айтур, паришон айтур...


12 826