ЎзА Ўзбек

10.07.2019 11:09 Чоп этиш версияси

Беларусь давлат санъат академияси билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Беларусь давлат санъат академияси билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги делегация Беларусь давлат санъат академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзАга институт матбуот хизмати хабар қилди. 

Куни кеча делегациямиз вакиллари Беларусь давлат санъат академияси ректори Михаил Борозна билан учрашди. Учрашув давомида икки олий ўқув юрти ҳамкорликни ривожланиш борасидаги амалга ошириладиган ишлар тўғрисида келишиб олинди. Шундан сўнг Нодирбек Сайфуллаев Беларусь давлат санъат академияси вакилларига Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти тарихи ва фаолияти, факультетлар, кафедралар, таълим йўналишлари тўғрисида батафсил маълумот берди. 

photo_2019-07-10_00-12-42.jpg

Делегациямиз аъзоларига эса Беларусь давлат санъат академиясининг ўқув жараёни, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Шунингдек, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн, рангтасвир, бадиий кулолчилик йўналишларининг ўқув устахоналари, яратилган шарт-шароитлари билан таништирилди. 

photo_2019-07-10_00-13-09.jpg

Учрашув сўнгида иккала таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш мақсадида келишувга эришилди. 

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА
1 807