ЎзА Ўзбек

02.08.2018 15:58 Чоп этиш версияси

Асарларида тарихни жонлантирган рассом

Асарларида тарихни жонлантирган рассом
И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида таниқли рассом, Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ибрайим Жолимбетов таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмага ижодкорнинг тарихий ва бошқа йўналишдаги 100 дан ортиқ асарлари қўйилган.

– Ибройим Жолимбетов ҳар хил услубда картиналар ва керамик асарлар яратиб, кўп сонли ихлосмандларига эга бўлган рассом, – дейди санъатшунос олим Жолдасбай Турдимуратов. – “Бўри ови” асари унга катта шон-шуҳрат олиб келди. Рассомнинг “Қўрқит ота”, “Экология”, “Оролнинг қайтиши”, “Чингизхон”, “ Суюнбике”, “Савицкий” “Аллаяр Досназаров”, “Ибрайим Юсупов” каби асарлари йиғилганларда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. “Бўри ови” асарида рассом қатағон қурбонлари бўлган қорақалпоқ халқининг давлат, сиёсий ва жамоат арбоблари ва бошқа халқ фарзандларининг аччиқ қисматини акс эттирган.

Қорақалпоқ тасвирий санъатининг таниқли вакили Ибройим Жолимбетовнинг асарлари дунёнинг қирқдан ортиқ музейларида сақланиб келинмоқда.

Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
10 303