Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.05.2018 10:52 Чоп этиш версияси

Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази ташаббуси билан Канн халқаро фестивали доирасида ташкил этилган миллий павильонда хорижий мамлакатлар ва компаниялар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

Жумладан, фестивалнинг тўртинчи кунида Италия фильм комиссияси вакиллари, ҳиндистонлик дистрибьютерлар, Хитой делегацияси, Жанубий Кореяда ташкил этиладиган халқаро фестиваль дирекцияси, Қозоғистон делегацияси аъзолари билан музокаралар олиб борилди.

Канн

Куннинг энг муҳим воқеаси сифатида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган “PROlogue” халқаро кинофестивали ҳамда Қозоғистонда ташкил этиладиган “Евроосиё” халқаро фестивали ўртасида ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилишини айтиш мумкин.
Ўзбекистон делегациясининг тавсиясига биноан ўзбек режиссёри Ёлқин Тўйчиев “Евроосиё” кинофестивалида, Қозоғистон делегациясининг тавсиясига кўра қозоғистон халқ артисти Асанали Бешимов “PROlogue” фестивалида ҳакамлар ҳайъатидан ўрин олишади.

Канн

Ўзбекистон делегацияси вакиллари павильонга ташриф буюрган меҳмонларга Ўзбекистон фильм комиссияси, “Пролог” халқаро кинофестивали ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ташкил этилган Республика кинопрокат маркази фаолияти ҳақида ахборот бериб, хорижлик ҳамкасблар билан тажриба алмашишмоқда.

Канн

Maҳфуза Ортиқова, ЎзА
10 867