Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2017 18:39 Чоп этиш версияси

Ҳам актриса, ҳам драматург

Ҳам актриса, ҳам драматург Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида 17 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келаётган Нигора Аҳмедова саҳнада яратган образлари орқали миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, ёш авлодни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш, уларда Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат туйғусини юксалтиришга ҳисса қўшмоқда.

Айниқса унинг “Алишер Навоий” спектаклидаги Гули, “Хазон бўлган умрлар” спектаклидаги Она каби турли характерли образлари театр санъати ихлосмандлари ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлган. Айни пайтда у драматург сифатида ҳам эътиборга тушган. Хусусан, болалар учун мўлжалланган “Оппоғойим”, “Сеҳрли ҳасса”, “Олтин сочли малика” саҳна асарлари вилоят мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида муваффақиятли намойиш этиб келинмоқда.

Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
3 690






Все о погоде - Pogoda.uz