Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2017 17:49 Чоп этиш версияси

Адабиёт гуллари йиғилди бунда

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган «Ассалом, эй, хуш келдинг баҳор!» номли мушоира кечаси ижодкор опа-сингилларимиз, шеърият мухлисаларига чин маънода байрам совғаси бўлди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қиз ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар шоира ва адибаларимизнинг сермаҳсул ижод қилишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Ватанга муҳаббат, аёлга эҳтиром, оналик бахти, фарзанд қувончи, меҳр-садоқат туйғулари тараннум этилган шеърлар ўқилди. Улардаги мисралар қалбнинг энг нозик торларини ҳам чертишга қодир, кўклам тароватидек ёқимли, пурмаъно, ҳиссиётга бой. Ўзбекистон халқ шоирлари Анвар Обиджон, Усмон Азим, Омон Матжоннинг хотин-қизларга бағишланган сатрлари барчанинг олқишини олди.

– Бундай тадбирларнинг ўтказилиши Ватанимизда аёлларга эҳтиром ва эътибор кўрсатиш юксак даражага кўтарилганининг яна бир исботидир, – дейди шоира Назира Саломова. – Мушоирада ижодкорлар жам бўлиб, дийдорлашдик, ҳамсуҳбат бўлдик. Гулчеҳра Жўраева, Зулфия Мўминова, Шарифа Салимова, Фарида Афрўз, Галина Востокова, Марта Ким, Сайёра Тўйчиева каби шоираларимизнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлганимиз қувончли бўлди.

Тадбирда байрам совғалари улашилди. «Ўзбек фақат онам дейди, болам дейди» китобининг тақдимоти ўтказилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 232






Все о погоде - Pogoda.uz