ЎзА Ўзбек

30.10.2019 Чоп этиш версияси

Абдулла Қодирий ҳақида янги тарихий фильм суратга олинади

Абдулла Қодирий ҳақида янги тарихий фильм суратга олинади

“Иссиқ нон“ бадиий фильми учун Ўзбекистоннинг “Олтин ҳумо“, Россиянинг “Киношок“ мукофотлари билан тақдирланган кинорежиссёр Умид Ҳамдамов янги кинолойиҳани бошлаш арафасида.

Режиссёр “Абдулла Қодирий“ номли тарихий-бадиий фильмни суратга олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Истеъдодли кинорежиссёр Қодирий шахсини тасаввуримиздаги қолиплашган образдан олиб чиқиб, ҳақиқий Қодирий қиёфасини бор ҳолича кўрсатишга бел боғлаган.

Янги кинокартинада тарихий фильмга янгича ёндашувнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.



4 098
ЎзА