ЎзА Ўзбек

15.05.2019 15:33 Чоп этиш версияси

“Абай” спектаклининг премьераси ўтказилди

“Абай” спектаклининг премьераси ўтказилди

Ўзбек Миллий академик драма театрида атоқли қозоқ адиби Мухтор Авезов асари асосида саҳналаштирилган “Абай” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Машҳур қозоқ шоири Абайнинг зиддиятлар ва ҳақиқат учун курашдан иборат ҳаёти акс этган спектакль воқеалари барча замонларга дахлдор. Шогирди Ҳайдар билан унинг севгилиси Ҳожарни Абайга қўшни, шу билан бирга қариндош овул кишилари жазоламоқчи бўлганда донишманд шоир уни қутқариб қолади. Икки овул ўртасидаги зиддият шундан сўнг янада жиддий тус олади.

photo5395336929848961922.jpg

Азал-абад инсониятни ғурбатга чорлаган ҳасад ва ҳийла устун келиб, овулдагилар Ҳайдарни барибир заҳарлаб ўлдиришади. Абай эса ичдан емирилаётган овул, инсонлар қисмати ва халқ дардига куйиниб аччиқ-аччиқ ўланлар ёзади.

Абай ролини Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ижро этган. Саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон санъат арбоби Марат Азимов.

photo5395832599139691046.jpg

Бир сўз билан айтганда, Ўзбек Миллий академик театри яна бир эзгулик жарчиси бўлган асар билан бойиди.

О.БЕКМУРОДОВА, ЎзА
1 955