Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида давом этаётган "Тошкент баҳори" халқаро опера ва балет санъати фестивали доирасида Хитой Халқ Республикасининг Миллий опера, рақс ва драма театри балет труппасининг мусиқий дастури томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Илгари Бухоронинг кўпгина уйлари токчабанд қилиб қурилган. Бундай уйлар “равоқли уй” деб ҳам айтилган. Равоқлар ҳозирги замонавий шкаф, мебеллар вазифасини ўтаган.
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ҳар ойда бирон бир ОАВ ижодий фаолиятининг таҳлилига бағишланган сайёр семинарлар ўтказиб келади
“Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” билан ҳамкорликда Алишер Навоий номидаги киносаройда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алиасқар Фатхулиннинг ижодий кечаси ўтказилди.
Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази томонидан “Адолат” китоб кунлари” шиори остида ҳуқуқий адабиётлар тақдимоти ва кўчма китоб савдо-ярмаркаси ўтказилди.
Фарғонада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига патронаж ҳамшираси бириктириб, уларнинг саломатлигини доимий назоратга олган.