ЎзА Ўзбек

05.01.2018 12:18 Чоп этиш версияси

2018 йилда маданият ва санъат соҳасидаги олий ўқув юртларида қандай ўзгаришлар бўлади?

2018 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари, республика театрларида фаолият юритаётган 50 нафаргача ижодкорлар малака ошириш учун хорижий мамлакатларга юборилади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 25 декабрь куни маданият ва санъат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш баёнида келтирилган.

Номзодлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тавсия этилиб, сафарлар Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари ҳамда Ўзмиллийбанк томонидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида илмий-ижодий муҳитни янада яхшилаш мақсадида Россия, Хитой ва бошқа мамлакатлардаги турдош олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида музейшунослик факультети ташкил этилади. Факультет негизида “Бадиий экспертиза”, “Музей педагогикаси”, “Музей туризми”, “Музей менежменти” бакалавриат таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

ЎзА
19 054