ЎзА Ўзбек

02.02.2018 11:59 Чоп этиш версияси

...ЎЗГАЧА

Navoiy.jpg
Алишер Навоий 

Ваҳки, чамандин яна эсди шамол ўзгача,
Ҳар дам ўлур атридин кўнглима ҳол ўзгача.

Булбулу қумри чекиб лаҳну наво ўзга навъ,
Кўргузадур сарви гул ғанжу далол ўзгача.

Савсан ўлуб сарбаланд, ғунча қилиб нўшханд,
Элга алардин етиб дафъи малол ўзгача.

Сунбули пуртоб ҳам, лолаи сероб ҳам,
Дуд ила ўтдин бўлуб шибҳу мисол ўзгача.

Кирди магар дилбарим, ҳур пари пайкарим,
Гулшан аро кўнглида фикру хаёл ўзгача.

Бўлса манга доғи йўл, андаки айш айлар ул,
Қилсам эди маст ўлуб қолу мақол ўзгача.

Умри абад топқамен, тутса манга бир қадаҳ,
Нашъаи майдин анга ҳусну жамол ўзгача.

Даҳрда йўқтур карам, даҳрнинг аҳлида ҳам,
Қилмағасен, эй кўнгил, фикри муҳол ўзгача.

Зуҳд. Навоий санга бермади масжидда файз,
Эмди кириб дайр аро, тарҳни сол ўзгача.


17 631