Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.07.2017 20:14 Чоп этиш версияси

Қўшиқларда Ватан мадҳи

Қўшиқларда Ватан мадҳи Самарқандда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этилаётган мазкур танлов халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш, она юртимиз улуғланган бадиий юксак қўшиқлар яратишни рағбатлантириш, янги истеъдодларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Танловнинг бу йилги туман ва шаҳар босқичлари ҳам юқори савияда ташкил этилиб, унда вилоятдаги маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ансамбллари, профессионал ва ҳаваскор ижрочилар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларидан иборат 280 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Улар орасидан ғолиб деб топилган 68 ижрочи танловнинг вилоят босқичида истеъдодини яна бир бор синовдан ўтказди.

Иштирокчиларни баҳолашда кўшиқ матнининг мазмундор ва халқчиллиги, Ватанга муҳаббат ва садоқат ғоялари билан уйғунлиги, мусиқанинг оригиналлиги, ижрочининг саҳна маданияти ва маҳоратига эътибор қаратилди.

Биринчи ўринни Самарқанд шаҳридан эркин ижодкор З.Асқаров қўлга киритди. Кейинги совринли ўринларга Каттақўрғон туманидаги 1-маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходими Ғ.Ўсаров, Самарқанд шаҳридаги 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси З.Тўрақулова сазовор бўлди.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Улар энди танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
2 867






Все о погоде - Pogoda.uz