ЎзА Ўзбек

04.10.2019 Чоп этиш версияси

ʼʼҒойибнинг иккинчи сафариʼʼ

ʼʼҒойибнинг иккинчи сафариʼʼ

Янги китоб 

ʼʼЯнги аср авлодиʼʼ нашриётида таниқли адиб Темур Пўлатовнинг ʼʼҒойибнинг иккинчи сафариʼʼ номли китоби нашрдан чиқди.

Унда ёзувчининг қисса ва ҳикояларини Эркин Аъзам, Хуршид Дўстмуҳаммад, Эркин Носиров ва Ваҳоб Рўзимуҳаммад таржималарида ўқишингиз мумкин.

...Одам баъзида ёлғизлик истайди. Ўзини тафтиш қилгиси, хаёллари билан холи қолгиси келади... Бунинг оти “виждон билан суҳбат”дир балки, балки “ўйлаш учун берилган фурсат”. Бундай пайтда одам негадир ўзининг хатолари ҳақида кўпроқ ўйлайди. Ўйлашдан маъни асли шу...

Темур Пўлатов асарларини ўқиган китобхон ёлғизлик истайди. Олмосдай серқирра ҳаётга ҳамма ракурсдан қараш мумкин, аммо биз мутолаа жараёнида ўрнимизда қотиб, сўзсиз... бир нуқтага термуламиз. Хаёл отлиқ гирдоб бор хоҳиш-истагимиз, орзу-мақсадимиз билан қаърига тортиб кетади... Алалхусус, ҳамма нарса – ҳаёт ҳақиқатларимиз ёлғон эканлигига амин бўламиз.

Китоб мутолааси ҳар қандай ўқувчини ўйлашга мажбур қилади, ўйлаганда ҳам узоқ ўйлатади... Ўйлашни ўрганиш учун ҳам айнан бу китобни ўқиш керак.

6 988
ЎзА