Ўзмиллийбанк ва АҚШ Эксимбанки ҳамкорликни қайта тиклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва АҚШнинг Экспорт-импорт банки ўртасида 100 миллион доллар миқдорида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Меморандум АҚШнинг Экспорт-импорт банки билан савдони молиялаштириш бўйича ҳамкорликни қайта тиклаш, шунингдек, АҚШдан Ўзбекистонга товарлар ва хизматлар экспортини молиялаштириш учун ўрта ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилишини назарда тутади. Шунингдек, Ўзбекистонда йирик давлат компанияларининг, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштириш имконини беради.