Жиззах вилояти Пахтакор туманида 2018 йил ҳосили учун кузги дон экишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган семинарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ходимлари, соҳа мутахассислари, олимлар кузги ғалла экиш агротехникаси бўйича маслаҳат ва тавсиялар берди.

Мустақиллик йилларида вилоятда ғалла экиладиган майдонлар деярли икки ярим баробардан ортиқ кенгайтирилди. Тадбирда ғалла етиштириладиган майдонларнинг пахта билан тенг нисбатда кенгайтирилиши дон етиштиришни кўпайтириш баробарида деҳқонларни қийнаб келаётган муаммони ҳал этиш – алмашлаб экиш тизимини қайтадан тиклаш имконини бергани алоҳида таъкидланди.

Вилоятда 4 минг 500 дан зиёд фермер хўжалиги ғалла етиштириб келмоқда. Ҳудудда келгуси йил ҳосили учун 100 минг гектардан ортиқ майдонга кузги дон экилиши режалаштирилган. Айни кунларда барча туманларда ғалла экиш ишлари қизғин бошлаб юборилди.

Пахтакор туманида қишлоқ хўжалигининг бу тармоғи бўйича яхши натижаларга эришилаётир. Туман фермерлари ғалла майдонларининг ҳар гектаридан 50-60 центнердан ошириб ҳосил олмоқда.

Тадбир иштирокчилари тумандаги “Пахтакор Алпомиши” ва “Семурғ” фермер хўжаликларининг очиқ майдонларга кузги ғалла экиш тажрибаси билан танишди.

– Туманимиздаги 446 фермер хўжалигида 2018 йил ҳосили учун 13 минг гектар майдонда ғалла экиш режалаштирилган, – дейди туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Очилов. – 12 минг 500 гектар ғўза қатор оралари, 500 гектар очиқ майдонга кузги ғалла экиш учун етарли уруғлик ва ёқилғи-мойлаш материаллари захираси тайёр. Бу тадбирни қулай агротехник муддатларда амалга оширишда 42 ғалла экиш отряди таркибида 35 трактор, 45 сеялка, 368 ер текислагич, 47 ўғит сепкич техникаси унумли ишлатилмоқда.

Кўргазмали семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда кузги ғалла экишга киришилди