2015 йилда ишга туширилган “Roison Home White Goods” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси “Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги йирик ишлаб чиқарувчилардан бири.

Президентимизнинг 2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ яратилаётган қулайликлар хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни тобора кенг жалб этмоқда. "Жиззах" эркин иқтисодий зонасида жорий йилда умумий қиймати 203,9 миллион долларга тенг бўлган 7 лойиҳа амалга оширилаётир. Яна 11 лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

2015 йилда ишга туширилган “Roison Home White Goods” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси “Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги йирик ишлаб чиқарувчилардан бири. Корхонада 6 хил музлаткич, 40 дан ортиқ турдаги газ ва электр плиталари, 7 хил кондиционер, 2 хил кир ювиш машинаси, 3 хил электр ва мини-печлар ҳамда 12 хилдаги телевизор тайёрланмоқда.

Корхона ўтган йили 87 миллиард 433 миллион сўмлик электротехника буюмлари ишлаб чиқарган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич қарийб икки баробар ошди.

Ўтган даврда 206 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Маҳсулотлар асосан Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Афғонистонга сотилмоқда.

Корхонада яна бир янги лойиҳа – йилига 300 мингта саноат музлаткичи ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича иш олиб борилаётир. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши билан яна 350 иш ўрни яратилади.

– Модернизация қилиш, технологияларни янгилаш ва маҳаллийлаштириш жараёни изчил давом эттирилмоқда, – дейди “Roison Home White Goods” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси ҳисобчиси З.Абдуллаев. – Маҳаллийлаштириш даражасини 30 фоиздан 60 фоизга етказиш режалаштирилган. Маҳсулотлар корпуси, пластмасса қисмлари ва тасмаси ўзимизда ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, қадоқлов маҳсулотларини ҳам шу ернинг ўзида тайёрлаш бошланди.

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги электр жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган яна бир корхона – “BEEК eleсtro” масъулияти чекланган жамияти ҳам иш бошлаш арафасида. Янги корхонада йилига 500 минг электр ҳисоблагич, 3 минг меъёрлагич (стабилизатор), 50 минг вентилятор, 2 миллион светодиод лампалар ишлаб чиқарилади. Бу мақсад учун 3 миллион 200 минг доллар миқдорида инвестиция ўзлаштирилди. Айни вақтда янги корхонада ускуна ва дастгоҳлар ўрнатилмоқда.

Янги корхоналар ишга туширилиши, янги лойиҳалар амалга оширилиши “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида доимий жараёнга айланди. Ҳудуд ташкил этилгандан буён умумий қиймати 91,3 миллион долларга тенг бўлган 19, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокида 15 лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Бунинг натижасида 1,5 мингга яқин иш ўрни яратилди.

Ҳудуддаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ҳам, тури ҳам кўпаймоқда. Ҳозир бу ерда электроника буюмлари, иситиш коллектори, автомобиллар учун тормоз колодкаси, полипропилен қувур, полипропилен ип ва гиламлар, светодиодли лампа, видео ва IP телефонлар, телекоммуникация ускуналари, компьютер бутловчи қисмлари каби турли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Ҳудудда фаолият бошлаб, ЭИЗ иштирокчиси мақомини олаётган тадбиркорларга Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуни асосида яратилган ҳуқуқий кафолатлар, солиқ, божхона тўловларида берилган имтиёз ва енгилликлар тадбиркорларни тобора кўпроқ жалб этмоқда. Яқинда туркиялик бир гуруҳ тадбиркорлар “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида бўлиб, ҳудуддаги шароитлар билан танишди. Бу ерда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун яратилган имкониятлар хорижлик ишбилармонларга манзур бўлди. Улар ҳудудга инвестиция киритиш юзасидан эркин иқтисодий зона маъмурияти ва тегишли тадбиркорлик тузилмалари вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги “Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 июлидан “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларига берилган солиқ имтиёзлари тадбиркорлар имкониятини янада кенгайтирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида маҳсулотлар тури кўпаймоқда