Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 15:16 Чоп этиш версияси

Жамғарма тадбиркорга кўмакчи

Самарқандда экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш ва уларни экспорт фаолиятига кенг жалб этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Cавдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, тижорат банклари масъул ходимлари, экспортчи корхоналар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ҳаракатлар стратегияси асосида тадбиркорларга қулай муҳит яратиш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, банк-молия соҳасида ислоҳотлар ўтказиш бўйича 60 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат қарорлари, фармон ва фармойишлар қабул қилинди.

Президентимизнинг 2017 йил 21 июндаги “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига кенг имтиёз ва эркинликлар берилди. Бу эса тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириш ва ривожлантириш имконини бермоқда.

– Жорий йилнинг олти ойи давомида жамғарма томонидан 310 тадбиркорнинг Германия, Россия, Қозоғистон ва Тожикистонда бўлиб ўтган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишига амалий ёрдам кўрсатилди, – дейди Миллий банк қошидаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси дирекцияси бош мутахассиси О.Маназаров. – Натижада улар томонидан 154,5 миллион долларлик экспорт келишувлари имзоланди. Ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда халқаро кўргазмаларда иштирок этган тадбиркорлар сони 160 нафарга, экспорт шартномалар қиймати қарийб 3 баробар ёки 97 миллион долларга ошди.

Семинарда тадбиркорларга хорижий кредит линиялари тўғрисида маълумот берилиб, ноль қийматда реализация қилинадиган давлат активлари ҳамда экспортга чиқариладиган маҳсулот ва хизматлар учун сертификатлаштиришнинг соддалаштирилган турлари жорий этилгани билан боғлиқ ўзгаришлар тушунтирилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
1 449






Все о погоде - Pogoda.uz