ЎзА Ўзбек

07.10.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда август ойидан бери илк бор доллар курси пастлади

Ўзбекистонда август ойидан бери илк бор доллар курси пастлади

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 8 октябридан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9433.34 сўм этиб белгиланди. Бу эса доллар курсининг ўтган ҳафта белгиланган қийматига нисбатан (+13.31) сўмга пастлаганини англатади.

Евро курси эса 1 октябрдаги кўрсаткичга нисбатан (+21.28) кўтарилиб, 10354.03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рублида ҳам пастлаш (-0.44) кузатилиб, 145.75 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

photo5248985846223317945.jpg

8 223
ЎзА