ЎзА Ўзбек

11.05.2019 13:13 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хабар қилади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хабар қилади

Давлатимиз томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга берилаётган эьтибор аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли равишда ҳимоя қилишга қаратилгандир.

Бугунги кунда Молия вазирлигига келиб тушаётган мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Фуқароларга қулайлик яратиш, ортиқча сарсонгарчиликларни олдини олиш ва келиб тушаётган мурожаатлар сонини камайтириш мақсадида телеграм дастурида Молия вазирлигининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича махсус боти (@murojaat_mf_bot)ишга туширилди.

Махсус телеграм ботга Молия вазирлигига энг кўп келиб тушаётган саволлар жавоблари билан биргаликда, ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилди. Шунингдек, телеграм ботда Молия вазирлиги раҳбарияти қабул кунлари тўғрисидаги маьлумот, Молия вазирлигига мурожаат йўллаш турлари тўғрисида маьлумот,айрим бошқарма ва бўлимларнинг телефон рақамлари рўйхати, мурожаатлар билан ишлаш статистикаси (инфографика шаклда), фуқаролар учун очиқ бюджет каби маьлумотлар жойлаштирилади. Яқин кунларда Молия вазирлигининг электрон кутубхонасини ҳам ушбу ботга интеграция қилиш ишлари якунланади.

ЎзА
13 958