Зарарни вилоят ҳокимликлари қоплаб беради
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Эркин иқтисодий зона”лар ташкил этилмоқда. Айни вақтда уларга ер участкалари ажратиш, электр энергияси, табиий газ, сув ва бошқа коммуникация тармоқлари билан барқарор таъминлаш борасида нималар қилинмоқда?
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Эркин иқтисодий зона”лар ташкил этилмоқда. Айни вақтда уларга ер участкалари ажратиш, электр энергияси, табиий газ, сув ва бошқа коммуникация тармоқлари билан барқарор таъминлаш борасида нималар қилинмоқда?Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 августдаги қарори билан тасдиқланган “Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги” низомда ер участкаларини ажратиш муддати 16 кундан ошмаслиги белгиланган. Шунингдек, ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ва мулкдорларининг зарарлари, Ер кодексида назарда тутилган қишлоқ ва ўрмон хўжалигидаги нес-нобуд қилишлар тегишли вилоятлар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Эркин иқтисодий зоналарни ишлаб чиқариш ва коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари қабул қилинган.
Мазкур қарорлар асосида тасдиқланган дастурга кўра, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго”, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда республика ва ҳудудий даражадаги муҳандислик-коммуникация хизматлари кўрсатувчилар ЭИЗ қатнашчиларини коммуникацияларга, ишлаб чиқариш майдончаларига ўз вақтида кафолатли уланишини таъминлайди.