Мамлакатимизда қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур қарор ижроси қишлоқ аҳолисининг кенг қатлами учун замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш даражасини тубдан оширишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Миллий матбуот марказида қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш дастурининг амалдаги ижросига бағишланган анжуманда шулар хусусида сўз юритилди.

– Дастурда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилган, – дейди «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси бош муҳандиси Жаҳонгир Иброҳимов. – Агар 2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастурига кўра уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги дастурда ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйларни қурувчилар учун 15 фоиздан иборат. Дастурда жорий йилда 15 мингта янги уй ва хонадон қуриш назарда тутилган. Ҳозиргача танланган туманларда 546 уй тажриба тариқасида қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Кўп хонадонли уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материаллари асосида барпо этилади. Ҳар бир массивнинг бош режасида хизмат кўрсатиш объектлари, спорт майдончалари ва муҳандислик тармоқлари, ҳовли қисмида болалар майдони, уй эгалари дам олишлари учун шароитлар эътиборга олинган. Энергияни тежайдиган маҳаллий материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишнинг янада кенгайтирилиши барпо этилаётган уйларнинг таннархи пасайишига ҳамда аҳолининг барча қатлами учун мақбул нархлар белгиланишига хизмат қилмоқда.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни дастлабки танлаш бўйича тизимнинг очиқлиги ва ишончлилиги тамойилидан келиб чиқиб, қишлоқ жойларда арзон уй-жойларни қуришда талабгорларни танлаб олишни амалга оширади.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий уй-жой қурилиши кўлами кенгаймоқда